Бугун 10 февраль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россияда Telegram фаолиятини чеклаш бошланди

Россияда Telegram фаолиятини чеклаш бошланди

Бу ҳақда РБК хабар бермоқда.

Россия ҳукумати мамлакатда Telegram мессенжери фаолиятини секинлаштириш бўйича ишларни бошлашга қарор қилди, деб хабар бермоқда РБК нашри соҳа ва тегишли идоралардаги манбаларга таяниб.

Нашр суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Алоқа, ахборот технологиялари ва оммавий коммуникациялар соҳасида назорат бўйича федерал хизмат (Роскомнадзор) 10 феврал куни мессенжер фаолиятини қисман чеклашни режалаштирмоқда. Манбалардан бирининг айтишича, “секинлаштириш чоралари” аллақачон кўрилмоқда. Роскомнадзор ҳозирча бу маълумотга расман изоҳ бермади.

Россиядаги фойдаланувчилар 9 ва 10 февраль кунлари Telegram ишидаги муаммолардан шикоят қилди, деб ёзади РБК. Январь ойининг ўрталари ва декабрь ойининг охирларида ҳам шикоятлар қайд этилган.

Шу билан бирга, ахборот сиёсати қўмитаси раисининг ўринбосари Александр Юшченко мессенжерни секинлаштириш масаласи қўмита томонидан муҳокама қилинмаганини айтди. У агар қонунчилик базаси бўйича даъволар бўлса, Роскомнадзор Теlegram'ни блоклашни бошлаши мумкинлигини қўшимча қилди.

Россияда 2018 йил апрел ойида мессенжер Россия Федерал хавфсизлик хизматига фойдаланувчилар хабарларини дешифрлаш калитларини топширишдан бош тортгани сабабли Telegram'га киришга чекловлар жорий этилган эди. 2020 йил июн ойида Роскомнадзор Telegram асосчиси Павел Дуров “терроризм ва экстремизмга қарши курашишга” тайёрлигини эълон қилганини айтиб, блоклаш талабларидан воз кечган.

Киритилди: Бугун 17:01. Ўқилди: 353 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!