Чита шаҳрида (Забайкал ўлкаси, Россия) Ан-2 самолётининг қаттиқ қўниши оқибатида саккиз киши жароҳат олди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш вазири Оксана Немакина маълум қилди.
"Жароҳатланганлар вилоят клиник шифохонасига ётқизилди. Жами саккиз киши, дастлабки экспертизага кўра, икки нафарининг аҳволи оғир", - дейди у.
Вазирнинг қўшимча қилишича, яқин соатларда шифокорлар барча жароҳатланганларни кўрикдан ўтказишади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Забайкал ўлкаси бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати аввалроқ Ан-2 самолёти Чита туманида қийин қўнишни амалга оширгани ҳақида хабар берган эди. ДОСААФ енгил самолёти ҳавога кўтарилганидан 16 дақиқа ўтиб "Топограф" СНТ яқинига қўнди. Самолёт бортида 10 нафар парашютчи ва 1 нафар экипаж аъзоси бўлган.