Наро-Фоминскда асли тожикистонлик Умеджон Жабборов Александр Градскийнинг бева хотинига ҳужум қилганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда 26 январь куни Наро-Фоминск шаҳар суди матбуот хизмати маълум қилди.
«Суд Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бўйича терговчисининг Александр Градскийнинг беваси Марина Коташенкога ҳужум қилганликда айбланаётган Жабборов Умеджон Азизовичга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш ҳақидаги илтимосномасини кўриб чиқди», дейилади ҳисоботда.
Унга нисбатан 2022 йил 16 мартгача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди.
Аввалроқ ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба РИА Новостига аллақачон судланган Умеджон Жабборов Москва метросида юзни танувчи камералар ёрдамида қўлга олинганини маълум қилганди. Ҳозирча Марина Коташенкога ҳужумда гумон қилинган бошқа шахслар топилмади.
Москва шаҳар суди сайтида ёзилишича, 2017 йил июлида Хорошевский туман суди Жабборовни пора олишга уриниш айби билан бир йилга колонияга ҳукм қилган. Иш судланувчилар томонидан ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ҳолда алоҳида тартибда кўриб чиқилди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага кўра, Жабборов дўкон сотувчиси бўлиб ишлаган ва кечаси спиртли ичимлик сотаётганида ушлаган полициячига 15 минг рубль пора бермоқчи бўлган.
Коташенкога январь ойи ўрталарида тажовуз қилинган - ундан деярли 100 миллион рубль олинган. Полиция маълумотларига кўра, босқинчилар бахтсиз ҳодиса "ташкиллаштиришган", қиз машинадан тушганидан кейин уни уйига олиб кетишган ва катта миқдорда пул олиб кетишган.
Кейинчалик ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида қизнинг ўзи марҳумнинг пулларини эгаллаб олиш учун ўғирлик қилиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар пайдо бўлди. Адвокат Александр Добровинский РИА Новости агентлигига берган интервьюсида бу миш-мишларни рад этди ва аёл полицияга фавқулодда вазиятдан икки соат ўтгач борганини айтди, матбуот таъкидлаганидек, олти ёки етти соат эмас.