Россияда каботаж юк ташиш қоидаларини бузганлик учун жарималар жорий этилмоқда.
Владимир Путин бу борада тегишли қонунни имзолади.
Унга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
🔸ЕОИИ компаниялари учун жарима 100–150 минг рубль ($1 070–$1 600)
🔸ЕОИИдан ташқари компаниялар учун тақиқ сақланиб, жарима 150–200 минг рубль ($1 600–$2 140) этиб белгиланади.
Каботаж юк ташиш – бу хорижий компаниялар томонидан ўз транспортида амалга ошириладиган ички юк ташиш хизматидир.