Россиянинг Иваново вилояти марказий шаҳрида содир бўлган оғир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, 3 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси маълум қилди.
“Ўт ўчириш бўлими ва қутқарувчилар ёнаётган автомобилдан 2 кишини олиб чиқиб кетишди. Ҳодиса оқибатида 3 киши жабрланган”, — дейилади хабарда.
Қутқарувчиларга якшанба куни кечқурун “Renault” ва “Volkswagen” русумли автомобиллар иштирокида юз берган ЙТҲ ҳақида маълумот келиб тушди.