Россия Давлат Думаси депутати Николай Сед дайди итларни тутиб, улардан совун тайёрлашни таклиф этди. У парламентнинг Бош вазир Мишустинга ҳайвонлар билан муносабатда фуқаролар хавфсизлиги масалалари бўйича қарорига шундай изоҳ берди.
Седнинг таъкидлашича, "ҳар бир дайди ит - хоҳ эгаси бўлсин, хоҳ бўлмасин - исталган пайтда "ҳужум қилиши" мумкин бўлган тишли қуролдир."
"Совет даврида бу муаммо оддий ҳал қилинарди - дайди итлардан совун ишлаб чиқарувчи заводларда хўжалик совуни тайёрланарди. Бу ҳайвонларни яхши кўриш ёки ёмон кўриш масаласи эмас," - деди депутат.