Бугун 5 октябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда ишлаётган ўзбеклардан норасмий курьерлик хизматларини кўрсатмаслик сўралмоқда

Россияда ишлаётган ўзбеклардан норасмий курьерлик хизматларини кўрсатмаслик сўралмоқда

Сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган юртдошларимиз орасида Интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Мурожаатлардан маълум бўлишича, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Шу муносабат билан, юртдошларимиздан норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермасликни ёки маҳсулотни албатта текшириб кўриш зарурлиги сўралмоқда.

Маълумот учун, Россия Федерацияси қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Киритилди: 16:51 17.08.2022. Ўқилди: 1925 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!