Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда ҳарбийларни "обрўсизлантириш" ва санкцияларга чақириш учун мол-мулк мусодара қилинади

Россияда ҳарбийларни "обрўсизлантириш" ва санкцияларга чақириш учун мол-мулк мусодара қилинади

Россияда ҳарбийларни "обрўсизлантириш" ва санкцияларга чақириш учун мол-мулк мусодара қилинади.

Давлат Думасига киритилган янги қонун лойиҳасига кўра, Россия Қуролли Кучларини "обрўсизлантириш" Россияга қарши санкцияларга чақириш ва уларни қўллашга ёрдам бериш учун мулк мусодара қилиниши мумкин. Бу ҳаракатлар суд томонидан шахсий манфаат ёки пул эвазига қилинган деб топилса, жазо кучаяди.

Янги таклифга биноан, аввалгидек маъмурий жазо қўллаш бекор қилиниб, бевосита жиноий иш очилади.

Агар шахс моддий манфаат эвазига Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватласа, унга 3 миллион рублгача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси берилиши мумкин. Агар у санкцияларни амалга оширишда фаол иштирок этса, жазо янада оғирлашиб, 7 йилгача қамоқ жазосини ўз ичига олади.

Шунингдек, пул эвазига Россия армиясини обрўсизлантириш учун 5 йилгача қамоқ жазоси тайиннланиши мумкин.

Киритилди: 19:10 22.03.2025. Ўқилди: 810 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!