Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Зеленский Трамп вакилининг сўзларини Украина учун хавфли деб атади

Зеленский Трамп вакилининг сўзларини Украина учун хавфли деб атади

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг Украинанинг босиб олинган ҳудудларида ўтказилаётган "референдумлар" ҳақидаги баёнотларига изоҳ бериб, улар Кремль хабарларига тўғри келишини айтди.

Бу ҳақда Зеленский журналистлар билан учрашувда маълум қилди.

"Афсуски, баъзи одамлар, жумладан жаноб Уиткофф тарқатаётган хабарлар расмий Кремль хабарларига жуда мос келади", деб таъкидлади у.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, "референдум ўтказиш учун ҳақиқий қонунчилик асослари йўқ эди" ва "овоз бериш"нинг ўзи Россия қуролли кучларининг босими ва назорати остида ўтди.

Украина президенти халқаро ҳамжамият бу "референдумлар" натижаларини тан олмаслигини таъкидлади.

"Ҳамма Америка Қўшма Штатлари Трампга керакли натижани келтирмоқчи эканини тушунади, бироқ бу туфайли Россияга ишонч пасаймоқда", — дея қўшимча қилди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Стив Уиткофф америкалик журналистга берган интервьюсида можародаги “асосий муаммо” Донбасс ва Қрим ҳудудлари эканлигини, бу ерда гўёки “референдумлар ўтказилган” ва аҳолининг кўпчилиги Россияга қўшилиш учун овоз берганини айтган эди.

Шундан сўнг, Олий Раданинг ташқи сиёсат бўйича қўмитаси раҳбари Александр Мережко Дональд Трампдан Уиткоффни ўз лавозимидан чақириб олишни талаб қилди. Айни пайтда АҚШ вице-президенти Жэй Вэнс махсус вакилни қўллаб-қувватлади.

Киритилди: 00:52 26.03.2025. Ўқилди: 1835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!