Бугун 29 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда "яма"да чўмилган блогер 10 суткага қамалди

Самарқандда "яма"да чўмилган блогер 10 суткага қамалди

Самарқанд вилоятида “яма”да чўмилаётганини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Видеода эркак Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида эканини, йўллардаги чуқурлар “бассейн”дек бўлиб ётганини таъкидлаган.

“Машина тушиб кетиб, балони йиртилиб кетди. Ҳатто чўмилишингиз ҳам мумкин. Ҳозир чўмилиб кўрсатаман”, деган эркак видеода.

Суд мажлисида блогерга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига кўра, 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Киритилди: 01:14 26.03.2025. Ўқилди: 1855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!