Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда эркак болаларига оналик қилиш учун жинсини ўзгартирди, лекин...

Россияда эркак болаларига оналик қилиш учун жинсини ўзгартирди, лекин...

Санкт-Петербурглик эркак ўз фарзандларига она бўлишни истади. Аммо унинг бу хоҳиши рад этилди. Гап шундаки, эркак уларнинг отаси ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳномада онани алмаштириш мумкин эмас.

Эр-хотин икки фарзандни тарбияладилар. Aёл вафот этди, отаси эса уларни ёлғиз ўзи тарбиялаган.

Бундан ташқари, хотини вафотидан кейин эркак жинсини ўзгартиришга қарор қилган. У, шунингдек, ўзини болалар онаси сифатида кўрсатишни талаб қилиб, рўйхатга олиш идорасига мурожаат қилди ва "ота" устунига чизиқча қўйди. Унга рад жавоби берилди, натижада эркак қарор устидан судга шикоят қилди.

Шаҳар суди жинсини ўзгартирган Санкт-Петербург фуқаросининг хоҳишларини қондирмади. Гап шундаки, болаларнинг онаси ҳақиқий аёл. Ҳужжатларда уни алмаштиришнинг иложи йўқ, чунки ҳар бир бола ўзининг биологик онаси кимлигини билишга ҳақли. Суд даъвогарнинг даъволарини қондириш мумкин эмаслиги, шу билан болалар ҳуқуқларини поймол қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Киритилди: 22:35 03.08.2021. Ўқилди: 5585 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!