Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда энг кўп патент ўзбекистонликларга берилган

A A A
Россияда энг кўп патент ўзбекистонликларга берилган

2021 йил якунларига кўра, Россияда ишлаш ҳуқуқни берадиган патентларнинг энг кўпини Ўзбекистон фуқаролари олишган. Бу Россия ИИВ тақдим этган ҳисоботдаги рақамлардан маълум бўлди.
Маълумотларига кўра, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида 2 221 826 та меҳнат патенти берилган. Шундан 1 316 569 тасини Ўзбекистон фуқаролари олишган.
Кейинги ўринларда Тожикистон (787 мингта), Озарбайжон (қарийб 65 мингта), Украина (37 мингта) ва Молдова (17 мингта) фуқаролари.
2021 йилда Россияда патент ва ишлаш учун берилган рухсатномаларни расмийлаштириш кўпайган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан Москва ва Москва вилоятида патент нархи 5 900 рублгача қимматлашди.

Киритилди: 17:33 07.02.2022. Ўқилди: 3153 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!