Бугун 5 октябрь, 2022 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда энг кам иш ҳақи икки бараваргача оширилиши кутилмоқда

Россияда энг кам иш ҳақи икки бараваргача оширилиши кутилмоқда

Бу лойиҳа санкциялар шароитида аҳолига мақбул турмуш даражасини таъминлаш учун амалга оширилиши керак деб тушунтирилмоқда.

Россия Думасига 2023 йилдан бошлаб энг кам иш ҳақини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси келиб тушди, дея хабар бермоқда «вc.ру» нашри.

Қонун лойиҳасини кўриб чиқиш санаси ҳали белгиланмаган.

Бу «россияликларни санкциялар ва инфляциянинг ўсиши даврида қашшоқликдан олиб чиқиш» ва унга мақбул турмуш даражасини таъминлаш учун амалга оширилиши керак» дейилган тушунтириш хатида.

2022 йил 1 июндан бошлаб Россияда энг кам иш ҳақи 15 279 рублни ташкил қилади.

Қонун лойиҳаси муаллифлари уни икки бараварга, яъни 30 000 рублгача оширишни таклиф қилмоқдалар.

Сиз қайси домендаги интернет магазинларидан кўпроқ фойдаланасиз?

Киритилди: 01:35 13.08.2022. Ўқилди: 3239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!