Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россияда доллар курси кескин тушиб, рубль мустаҳкамланди: Валюта айирбошлаш шохобчалари ёпила бошланди

Россияда доллар курси кескин тушиб, рубль мустаҳкамланди: Валюта айирбошлаш шохобчалари ёпила бошланди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия раҳбари Владимир Путин ўртасидаги музокаралар бошланиши фонида Россияда рубль курсининг кескин мустаҳкамланиши туфайли валюта айирбошлаш шохобчалари ёпила бошлади, деб хабар бермоқда Россия оммавий ахборот воситалари.

Валюта операцияларини амалга оширувчи банк ходимлари чет эл валютасини россияликларга "арзон нархда" сотиб юбормаслик ва бозорнинг барқарорлашишини кутиш учун "танаффус" эълон қилинганини айтишди. Ҳозирча фаолият юритаётган кассаларда зарардан қочиш мақсадида валютани сотиб олиш ва сотиш нархлари ўртасида катта фарқ ўрнатилгани ҳақида Шот телеграм-канали мухбирлари хабар берди.

Банклар доллар курсини биржа нархидан паст бўлмаган, яъни 90 рубль даражасида ушлаб туришни истаяпти. Шу сабабли, одамларга долларни ўртача 97 рублдан сотиб олиш таклиф қилинмоқда (сотиш нархи эса деярли 91 рубль атрофида).

Бугун, 13 февраль куни эрталаб рубль курси биржаларда бир неча ойлик юқори кўрсаткичларни қайд этди. Банклараро бозорда доллар курси 90 рублгача тушди. Россия компаниялари акциялари ҳам ўз қийматини оширди.

Киритилди: 22:40 13.02.2025. Ўқилди: 3053 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!