Меҳнат кодексига киритилган янги ўзгартишларга кўра, қуйидагиларни содир этган фуқароларга жамоат транспорти ва таксиларни бошқаришга рухсат этилмайди:
▪️қотиллик;
▪️қасддан баданга оғир шикаст етказиш;
▪️талончилик ёки босқинчилик;
▪️жинсий дахлсизликка қарши жиноятлар;
▪️жамоат хавфсизлиги, конституциявий тузум асослари ва давлат хавфсизлиги, тинчлик ва хавфсизлик асосларига қарши ўртача оғирликдаги ёки ундан оғирроқ жиноятлар.
Янги тартиб нафақат Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан келган мигрантларга балки, Россия фуқароларига ҳам тегишли.