Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Россияда 15 ёшли ўзбекистонлик ўқувчи қиз 2 йил давомида зўрланган

Россияда 15 ёшли ўзбекистонлик ўқувчи қиз 2 йил давомида зўрланган

Уфа шаҳрида 15 ёшли ўзбекистонлик қизнинг зўрланиши борасидаги даҳшатли тафсилотлар маълум бўлди. Қиз видео ёзиб олди, унда у катта ёшли эркак томонидан зўравонликка учраганини тан олди. Буларнинг барчаси икки йил давом этган.

15 ёшли мактаб ўқувчисининг сўзларига кўра, икки йил давомида у оиласининг 44 ёшли яқин дўсти томонидан зўрланган ва шантаж қилинган. Бу ҳақда у севгилисига айтиб берган. У дугонасининг онаси билан гаплашди ва ариза ёзиш учун уни полицияга юборди, деб хабар беради Россия ТВ канали.

Ҳозир ўспирин яна иккита синглиси билан ижтимоий бошпанада. Уларнинг онаси чет элликларни вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасида жойлаштирилган.

Ҳозирда гумонланувчи ушланган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:48 15.10.2019. Ўқилди: 50512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!