Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия ядровий бомба бошпаналарини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади

Россия ядровий бомба бошпаналарини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади

Россия ядровий портлашлар, кимёвий таҳдидлар ва табиий офатларнинг оқибатларидан ҳимоя қилишга қодир КУБ-М мобил бошпаналарини церийали ишлаб чиқаришни бошлади, дея хабар беради Бутунроссия фуқаролик мудофааси ва фавқулодда вазиятлар илмий-тадқиқот институти.

КУБ-М бошпанаси 54 кишини зарба тўлқини ва ядровий портлаш радиацияси, радиоактив ифлосланиш, ёнғин ва кимёвий моддалардан ҳимоя қилишга мўлжалланган. Табиий ва техноген офатларда ҳам фойдаланиш мумкин.

Бошпана осонгина кўчирилади ва коммунал хизматларга уланади, бу эса ундан фойдаланишни қулай қилади.

Нижний Новгород вилоятининг Дзержинск шаҳрида ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мутахассисларнинг фикрича, бундай ишлаб чиқаришнинг ишга туширилиши Россияда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларга жиддий тайёргарлик кўрилаётганидан далолат беради.

Киритилди: 20:29 22.11.2024. Ўқилди: 730 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!