Куба Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия ҳарбий кемалари («Адмирал Горшков» фрегати, «Қозон» атом сув ости кемаси, «Академик Пашин» танкери ва «Николай Чикер» қутқарув кемаси) 12 июнь куни «расмий ташриф билан» Гавана портига киради.
«Ушбу ташриф Куба ва Россия ўртасидаги тарихий дўстлик муносабатлари билан боғлиқ ва халқаро қоидаларга қатъий амал қилади. Кемаларнинг ҳеч бирида ядро қуроли йўқ, шунинг учун уларнинг мамлакатимизда бўлиши минтақа учун хавф туғдирмайди», — деди Куба Мудофаа вазирлиги.
«Қўшма Штатлар Россия кемалари отрядининг Кубага ташрифи билан боғлиқ вазиятни кузатмоқда ва бу ҳодисани ўз миллий хавфсизлигига таҳдид деб билмайди», - деди Оқ уй.