Россия, Хитой ва Эроннинг доимий ваколатхоналари Эрон ядро дастури билан боғлиқ масалалар бўйича навбатдаги маслаҳатлашувлар раундини ўтказди.
Бу ҳақда Россиянинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Михаил Ульянов маълум қилди.
"Хитой, Эрон ва Россиянинг доимий ваколатхоналари Эрон ядро дастурига оид масалалар бўйича навбатдаги уч томонлама маслаҳатлашувлар раундини ўтказди", — деб ёзди у ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.