Токио ва Сеул бунга норозилик билдирди.
"Жанубий Корея ва Япония ҳарбийларининг маълум қилишича, Россия ва Хитойнинг стратегик бомбардимончилари Осиё–Тинч океани минтақаси устида қўшма патрул парвозини амалга оширгач, Сеул ва Токио ўз қирувчи самолётларини ҳавога кўтаришга мажбур бўлган", дея ёзмоқда нашр.
Жанубий Корея Россиянинг еттита ва Хитойнинг иккита самолёти ўз ҳаво ҳужумидан мудофаа зонасига кирганини тасдиқлади. Сеул Россия ва Хитойнинг ҳарбий атташеларига норозилик билдирди, Япония эса Москвага ва Пекинга содир бўлган воқеа юзасидан ўзининг “жиддий ташвишда эканини” етказганини маълум қилди.
Япония мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми Х платформасида Япония яқинида кўрилган самолётлар суратларини эълон қилиб, Россиянинг ядро қуролини ташиш қобилиятига иккита Ту-95 стратегик бомбардимончилари Япон денгизи ҳудудидан Шарқий Хитой денгизи томон учиб ўтганини маълум қилди. Ушбу ҳудудда уларга Хитойнинг иккита H-6 бомбардимончиси билан қўшилган, шундан сўнг Тинч океани устида “узоқ давом этган қўшма парвоз”ни бажарган.
Япония Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, Окинава ва Мияко ороллари ҳудудида бомбардимончиларга Хитойнинг тўртта J-16 қирувчи самолёти қўшилган
Бундан ташқари, Reuters маълумотига кўра, Токио Япон денгизи устида Россия ҳарбий-ҳаво кучлари фаоллигини ҳам қайд этган, у ерда битта А-50 узоқ масофали радарни аниқлаш самолёти ва иккита Су-30 қирувчи самолёти қайд этилган.