Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги бўғоздан ўтди

Россия ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги бўғоздан ўтди

Россия ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг кемалари Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Осуми бўғозидан ўтди. Бу ҳақда Япония мудофаа вазирлиги баёнотида айтилади.

Ўз-ўзини мудофаа кучлари Кагосима префектурасидаги Кусагаки оролларидан тахминан 40 километр узоқликда шарққа қараб сузиб юрган Россия ҳарбий-денгиз кучларининг иккита кемаси ва Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг иккита кемаси ўтишини кузатди. Кемалар Осуми бўғози орқали Тинч океани томон ўтган, дейилади хабарда.

NHK давлат телевидениеси Россия ва Хитой ҳарбий кемалари Осуми бўғозидан учинчи марта бирга ўтаётгани ҳақида хабар берди. Кемаларнинг бундай ўтишининг биринчи ҳолати 2021 йил октябрь ойида, иккинчиси - 2022 йил центябрида кузатилган.

Япония Мудофаа вазирлиги хорижий кучларнинг минтақадаги фаолиятини диққат билан кузатиб бораётгани маълум қилинди.

Киритилди: 15:39 06.07.2024. Ўқилди: 766 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!