Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Ўзбекистон 2030 йилгача ҳарбий шериклик дастурини имзолади

Россия ва Ўзбекистон 2030 йилгача ҳарбий шериклик дастурини имзолади

Россия мудофаа вазири Андрей Белоусов ўзбекистонлик ҳамкасби Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашув ўтказди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

"Музокаралар якунида томонлар Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастурини амалга ошириш режасини имзоладилар," - дейилади хабарда.

Вазирлик маълумотларига кўра, Холмуҳамедов Белоусовга Москвадаги ҳарбий парадда иштирок этган Ўзбекистон ҳарбий контингентини тайёрлаш учун яратилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирган.

"Белоусов Россия томони ҳам фашизмга қарши курашда совет бўлинмаларининг фронт орти ва ҳарбий-техник таъминоти масалаларида Ўзбекистоннинг ролини юқори баҳолашини таъкидлади," - дейилади Россия Мудофаа вазирлиги хабарида.

Киритилди: 16:48 10.05.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!