Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Қорабоғ масаласини муҳокама қилди

A A A
Россия ва Туркия ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари Қорабоғ масаласини муҳокама қилди

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершин туркиялик ҳамкасби Бурак Акчапар билан дон келишуви, Қорабоғ ва Сурия атрофидаги вазиятни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Россиянинг БМТдаги доимий ваколатхонаси маълум қилди.

“Суҳбатдошлар 2022-йил 22-июлда Украина озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича Қора денгиз ташаббуси тўхтатилганидан кейин тузилган Истанбул келишувлари билан боғлиқ вазиятни батафсил муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Қорабоғ масаласини ҳал қилиш жараёни ва Суриядаги мавжуд вазиятга эътибор қаратилди”, — дейилади хабарда.

Иккала томон ҳам "глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва муҳтож мамлакатларга зарур ёрдам кўрсатиш муҳимлигини таъкидладилар, шунингдек, минтақавий инқирозларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал қилишнинг муқобиллиги йўқлигини" таъкидладилар.

Киритилди: 07:14 25.09.2023. Ўқилди: 1274 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!