Бу ҳақда Владимир Путин ва Муҳаммад ибн Салмоннинг қўшма баёнотида сўз боради. Баёнотдаги асосий фикрлар:
🔸ўзаро савдони кенгайтириш ва диверсификация қилиш бўйича биргаликдаги ишлар давом эттирилади;
🔸ўзаро ва қўшма инвестициялар кўпайтирилади;
🔸икки давлат хусусий сектори ўртасида мулоқот фаоллаштирилади;
🔸нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади;
🔸янги технологияларни, жумладан, сунъий интеллектни энергия соҳасида қўллаш бошланади;
🔸мудофаа соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланади;
🔸халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлашга қаратилган ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва фаоллаштириш давом эттирилади.