Бугун 30 март, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия ва АҚШ Қора денгиз ташаббусини муҳокама қилмоқда

Россия ва АҚШ Қора денгиз ташаббусини муҳокама қилмоқда

Бугунги музокараларда Россия ва АҚШ Қора денгиз ташаббуси ва у билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ташаббуснинг асосий мақсади денгизда хавфсиз кемачиликни таъминлаш. Бу таклиф АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп томонидан берилган ва Россия раҳбари Владимир Путин уни қўллаб-қувватлаган.

The Guardian нашрининг хабар беришича, АҚШ Россия билан бугунги музокаралар якунлангандан кейин Украина билан ҳам мулоқот ўтказади.

Унда энергетика инфратузилмаси, фуқаролик объектлари ва Қора денгиздаги кемаларга зарба беришни тўхтатиш масалалари муҳокама қилинади.

Киритилди: 17:53 24.03.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!