Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Россия Украинага янги ҳужум бошлашига тайёрланмоқда"

"Россия Украинага янги ҳужум бошлашига тайёрланмоқда"

Олександр Сирский “1+1” телеканалига берган интервюсида Россия Брянск вилояти ҳудудидан Украина шимолидаги Чернигов вилоятига ҳужум қилишини урушнинг кейинги ривожида эҳтимоли энг юқори бўлган вариант деб атади.

Журналистнинг Беларуснинг Украина билан чегарасида ҳарбий инфратузилма ривожлантирилаётгани ҳақидаги саволига жавобан Сирский ҳозирча бу участкада Россия қўшинлари тўпланиши кузатилмаётганини айтди.

"Биздаги маълумотларга кўра, Россия ҳукумати Киевга қайтадан ҳужум қилиш вариантларини ишлаб чиқмоқда. Путин Россия бош штабига ҳужум операцияси олиб боришнинг турли вариантларини, жумладан, Беларус ҳудудидан туриб Киевга ҳужум қилиш имкониятларини кўриб чиқиш вазифасини қўйган", — деди Сирский.

Қўмондоннинг фикрича, Беларус раҳбарияти ўз ҳудудини агрессорга ҳарбий амалиётини ўтказиши учун пласдарм сифатида тақдим этишга рози бўлмайди.

"Нисбатан эҳтимоли юқори вариант бу Украина шимолига, Черниговга, Россиянинг Брянск вилояти ҳудудидан ҳужум қилиниши. Бу реал вариант ва биз бунга тайёргарлик кўряпмиз", – деди Сирский.

Унинг сўзларига кўра, бундай ҳужумдан мақсад Украинанинг чегара зонасидаги ҳудудини босиб олиш ва Украина қўмондонлигини кучларнинг бир қисмини Донбассдан мамлакат шимолига кўчиришга мажбур қилиш бўлиши мумкин.

Киритилди: 13:23 02.07.2026. Ўқилди: 2692 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар