Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Россия Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича махсус трибунални тан олишдан бош тортди

Россия Украинага қарши тажовуз жинояти бўйича махсус трибунални тан олишдан бош тортди

"Бу органинг фаолияти ва қарорлари биз учун мутлақо ҳеч қандай кучга эга бўлмайди. Ҳар қандай давлатнинг унга қўшилишини биз душманона ҳаракат сифатида баҳолаймиз. Бу ҳаракат можарони ҳал қилишга эмас, балки Украинани ўраб турган ҳозирги инқирозни янада чуқурлаштиришга қаратилган деб ҳисоблаймиз. Бундай “буюртма суд” механизмларига нисбатан Россия қонунчилигида белгиланган чекловчи чоралар қўлланилади", — деди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова брифингда.

Украина Президенти Володимир Зеленский ва Европа Кенгаши бош котиби Ален Берсе 25 июн куни Украинага қарши тажовуз жиноятларини тергов қилиш бўйича Махсус трибунал тузиш тўғрисида келишув имзолаган эди. Хабар берилишича, махсус трибунал одатда шахсий дахлсизлик иммунитети билан ҳимояланган давлатнинг юқори раҳбариятига нисбатан тергов ўтказиш имконини беради. Бу ҳолатда гап Россия раҳбарияти ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, суд жараёнини бошлаш ва Россия расмийларига ҳукм чиқариш фақат улар лавозимини тарк этганидан кейин мумкин бўлади.

Киритилди: 10:28 27.06.2025. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!