Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан кенг кўламли ҳужум уюштирди

Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан кенг кўламли ҳужум уюштирди

Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг маълум қилишича, Россия қўшинлари бугун, 22 октябр куни кечаси Киев, Запорижжя, Днепропетровск ва Одесса вилоятларига ракеталар ва учувчисиз учиш аппаратлари билан зарбалар берган.

Киев шаҳри мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, ҳужум оқибатида шаҳарда 2 киши ҳалок бўлган, яна камида беш киши, шу жумладан икки ёшли бола жароҳат олган.

Киев вилоятининг Бровар туманида зарбалар оқибатида уч киши ҳалок бўлган.

Запорижжя ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоровнинг маълум қилишича, вилоятда Россия ҳужуми оқибатида 13 киши, шу жумладан икки бола жароҳат олган.

Украина Энергетика вазирлиги энергетика инфратузилмасига берилган кенг кўламли зарбалар сабабли мамлакатнинг аксарият ҳудудларида фавқулодда электр таъминоти узилишлари жорий этилганини маълум қилди.

Киритилди: 14:14 22.10.2025. Ўқилди: 576 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!