Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

 Россия Украинага бир суткада қарийб мингта дрон билан ҳужум уюштирди

Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.

Украина расмийларининг маълум қилишича, Москва тунги вақтда 400 га яқин узоқ масофага учувчи дрон ва 23 та қанотли ракета учирган. Шундан сўнг, кундузги вақтда кутилмаганда яна 556 та дрон билан мамлакат ғарбидаги шаҳарларга зарба берилган.

Бу кенг кўламли босқин бошланганидан буён амалга оширилган энг йирик ҳаво ҳужумларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Президент Володимир Зеленский ҳужумлар оқибатида мамлакатнинг 11 та вилоятига зарар етказилганини билдирди.

Киритилди: 22:25 25.03.2026. Ўқилди: 305 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!