Бугун 8 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Украинадаги урушни 2028 йилгача давом эттириш учун ресурсларга эга

Россия Украинадаги урушни 2028 йилгача давом эттириш учун ресурсларга эга

Россия иқтисодий жиҳатдан уруш бошланган даврга нисбатан анча заифлашганига қарамай, Москва Украинага қарши урушни 2027–2028 йилларда ҳам давом эттириш учун етарли ресурсларга эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбари Олег Иващенко «Укринформ»га берган интервьюсида маълум қилди.

Иващенконинг таъкидлашича, Россия иқтисодиётида меҳнат ресурслари танқислиги, федерал бюджет тақчиллигининг ортиши ва банк тизимидаги вазиятнинг ёмонлашиши каби жиддий муаммолар мавжуд.

Шунга қарамай, Россиянинг уруш олиб бориш имкониятлари ҳали сақланиб қолган. Разведка раҳбари Москвадаги мавжуд ресурслар 2027 ва ҳатто 2028 йилларгача етиши мумкинлигини истисно қилмаган.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳарбий салоҳиятини тезроқ заифлаштириш учун халқаро ҳамкорлар билан биргаликда санкция босимини кучайтириш зарур. Хусусан, Россияга электрон компонентлар, станоклар ва махсус кимёвий маҳсулотлар етказиб беришда фойдаланилаётган воситачи компаниялар фаолиятига чек қўйиш керак.

Шунингдек, Иващенко Россия Қуролли Кучларининг «Орешник» ўрта масофали ракета мажмуалари билан қуролланган 101-ракетa бригадаси бўлинмалари Беларус ҳудудида жойлаштирилганини маълум қилди.

Украина разведкаси раҳбари айни пайтда Беларуснинг урушга тўғридан-тўғри киришга тайёргарлик кўраётгани белгилари мавжуд эмаслигини, Беларус йўналишидан Украина учун ҳарбий хавф даражаси ҳозирча паст деб баҳоланаётганини айтди.

Киритилди: 18:08 07.09.2026. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!