АҚШ Сенатидаги Қуролли кучлар бўйича қўмита эшитувларида NATO'нинг Европадаги Бирлашган қўшинлари қўмондони, америкалик генерал Кристофер Каволи Россия армиясининг Украинадаги йўқотишлари ҳақида маълум қилди.
Генерал Каволининг сўзларига кўра, Россия армияси жангларда 4000 дан ортиқ танкни йўқотган. Шу билан бирга, у Украина Қуролли кучлари Қўшма Штатларнинг кўмагига катта эҳтиёж сезишини ва унинг ёрдамисиз заифлашиб қолишини таъкидлади.
"Айниқса, Вашингтоннинг ҳарбий ёрдами туфайли украиналик ҳарбийлар Россия ракеталарини ҳавода қўлга олиш имкониятига эга. Шунингдек, АҚШдан олинаётган разведка маълумотлари Украина армиясига Россия қўмондонлик пункти ва логистика объектларига зарба беришда ёрдам беради", — деди генерал.