Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия - Украина: КХДР аскарлари фронтнинг олд қисмида жанг қилади

Россия - Украина: КХДР аскарлари фронтнинг олд қисмида жанг қилади

Пентагон фикрича, 10 000 га яқин Шимолий Корея аскарлари Россия шарқида ҳарбий тайёргарликдан ўтмоқда. Улар асосий русча буйруқларни ўзлаштиргандан сўнг Россия - Украина урушида олдинги сафда туриб жанг қилиши мумкин. Бу ҳақда Жануб қонунчилари мамлакат разведка хизматига таяниб айтмоқда.

Жанубий Корея Миллий разведка хизмати "Шимолнинг айрим мулозимлари, жумладан юқори мартабали ҳарбий амалдорлар олдинги чизиққа ўтиш эҳтимолини таҳлил қилмоқда", деган фикрни илгари сурган.

Рус қўмондонлиги КХДР аскарларига “ўт оч”, “тўхта” каби 100 га яқин асосий ҳарбий сўзларни ўргатмоқда. Табиийки, ҳарбийлар мулоқот жараёнида қийналаётгани аниқ. Тил бўшлиғи бартараф этиладими ёки йўқ, бу ҳам номаълум.

Жануб тахминига кўра, Шимолий Корея ўз етакчиси Ким Чен Инни ҳимоя қилиш ва аскарлари РФ ҳудудига жойлаштирилиши ҳақидаги хабарлар мамлакат ичида тарқалишининг олдини олиш мақсадида хавфсизлик чораларини янада кучайтирди. Масалан, амалиётда иштирок этаётган зобитларга телефондан фойдаланиш тақиқланган, аскарларнинг оилаларига уларнинг яқинлари шунчаки "ҳарбий машғулотда" қатнашаётгани айтилган.

Агар маълумотлар рост бўлиб чиқса, бу Шимолий Кореянинг халқаро можарога биринчи марта жиддий аралашуви бўлади. КХДР 1,2 миллион аскари билан дунёдаги энг йирик армиялардан бирига эга, аммо қўшиннинг аксариятида жанговар тажриба йўқ.

Кремль аввалига Шимол қўшинлари мамлакатга киритилгани ҳақидаги айбловни рад этган эди. Ўтган ҳафта Россияда бўлиб ўтган БРИКС саммитида эса Президент Владимир Путин Пхеньян мамлакатга аскар юборганини инкор этмади. Айни пайт Ким Чен Ин ҳукумати Украина билан урушга ёрдам бериш учун қўшин юбориш халқаро қонунларга мос келишини иддао қилгани ҳақида тасдиқланмаган фикрлар ҳам мавжуд.

КХДР ташқи ишлар вазири Чоэ Сон Хуи душанба куни Россияга келди. Бу амалдорнинг РФга олти ҳафта ичидаги иккинчи марта расмий сафари. У эҳтимол, мамлакат қўшинларини юбориш ва бунинг эвазига нима олишини муҳокама қилиш учун борган бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 09:14. Ўқилди: 487 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!