Россия Украина бўйича музокараларда ҳаддан ташқари кўп талабларни илгари сурмоқда. Бу ҳақда АҚШ вице-президенти хабар берди.
Жей Ди Вэнс бу ҳақда Вашингтонда Мюнхен хавфсизлик конференцияси томонидан ташкил этилган форумда айтиб ўтди.
Вэнс музокаралардаги кейинги қадам Москва ва Киевнинг тўғридан тўғри алоқалари бўлиши кераклигини билдирди.
"Pоссияликлар келишувдан манфаатдор эмас, деб айтмаган бўлардим. Мен ҳозирги вақтда Москва можарони тўхтатиш учун маълум бир талаблар, маълум бир имтиёзлар тўпламини илгари сурмоқда, деб айтган бўлардим. Биз улар жуда кўп нарса сўрашмоқда, деб ҳисоблаймиз", — деди АҚШ вице-президенти.
Вэнснинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг хизматларидан бири шундаки, у Россияни можарони ҳал қилиш шартларини айтишга мажбур қилган. Унгача эса Россия бир сўз ҳам демай уруш зоналарида олдинга бораверган.