Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия Украина билан мулоқотдан мамнун! Мединский Истанбул музокаралари ҳақида гапирди

Россия Украина билан мулоқотдан мамнун! Мединский Истанбул музокаралари ҳақида гапирди

Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Истанбулдаги музокаралар якунлари ҳақида қисқа баёнот берди.

Мединский ҳарбий асирларни “1000 га 1000” форматида алмашиш режалари тасдиқланганини маълум қилди.

"Умуман олганда, Россия делегацияси музокараларнинг натижасидан қониқди ва мулоқотни давом эттиришга тайёр", — деди Россия делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Владимир Мединский.

У, шунингдек, Россия Украина делегациясининг икки мамлакат президентлари учрашувини ўтказиш бўйича сўровини инобатга олганини қўшимча қилди.

Мединский сўзларига кўра, ҳар икки томон ўт очишни тўхтатиш бўйича ўз қарашлари асосида аниқроқ таклифларни тайёрлаши керак, шундан сўнг бу таклифлар муҳокама қилиниши мумкин бўлади.

Киритилди: 19:38 16.05.2025. Ўқилди: 547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!