Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия учун Байденнинг "заҳарли мероси" нима?

Россия учун Байденнинг "заҳарли мероси" нима?

Россиянинг АҚШдаги элчиси Александр Дарчиев маълум қилишича, Москва ва Вашингтон ўз дипломатик ваколатхоналарининг банк хизматларини кафолатлаш ва халқаро ташкилотлар бюджетига Россия бадаллари масаласида келишувга эришди.

Унинг айтишича, Истанбулдаги маслаҳатлашувларда Россия АҚШ олдига тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масаласини кўтаради.

Дарчиев: "Россия Федерацияси Вашингтон томонидан ноқонуний мусодара қилинган дипломатик мулкни қайтариш бўйича АҚШ билан жиддий музокаралар олиб боришга тайёр," дея таъкидлади ва Истанбулдаги учрашув "Жо Байден маъмуриятининг заҳарли меросидан қутулишга кўмаклашиши"ни билдирди.

У яна қўшимча қилди: "Путин ва Трамп ўртасидаги мулоқотлар аллақачон Россия ва АҚШ дипломатларига визалар бериш ва уларнинг саёҳат тартибини енгиллаштириш масалаларида ижобий натижаларга эришиш имконини берди."

Киритилди: 21:30 09.04.2025. Ўқилди: 1407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!