Бу ҳақда Кремл матбуот котиби хабар берди.
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, бу музокаралар ҳозирда Россия иштирокисиз амалга оширилмоқда.
"Россия музокарачилари ҳали Туркияга бормаяпти. Владимир Зеленский ва АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф эртага учрашишни режалаштирмоқда", — деди Кремл вакили.
Аввалроқ, Reuters АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф 19 ноябр куни Туркияга ташриф буюриши ва Украина президенти Владимир Зеленский билан музокараларда иштирок этиши ҳақида маълум қилган эди.