Бугун 16 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия тунда Украина ҳудудига 450 дан ортиқ дрон ва 30 дан ортиқ ракета учирди — Володимир Зеленский

Россия тунда Украина ҳудудига 450 дан ортиқ дрон ва 30 дан ортиқ ракета учирди — Володимир Зеленский

Украина президентининг маълум қилишича, бутун мамлакат бўйлаб ҳужумлар оқибатида 20 дан ортиқ киши жароҳат олган, Запорожеда бир бола ҳалок бўлган.

"Киевда таъмирлаш бригадалари электр ва сув таъминотини тикламоқда. Киев, Донецк, Чернигов, Черкасси, Харков, Суми, Полтава, Одесса ва Днепропетровск вилоятларида электр таъминоти узилган. Ҳужумлар Запороже, Кировоград ва Херсон вилоятларига ҳам қаратилган.

"Айнан фуқаролик ва энергетика инфратузилмаси Россия зарбалари учун асосий нишон ҳисобланади, айниқса иситиш мавсуми арафасида. Биз биргаликда бу террорнинг олдини оламиз. Қуруқ гаплар эмас, балки қатъий чоралар керак. АҚШ ва Европа Украинага ҳаво мудофааси тизимларини етказиб бериши ва Россияга санкцияларни амалга ошириши зарур", — деди Украина раҳбари.

Киритилди: 13:26 10.10.2025. Ўқилди: 746 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!