Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Россия Транспорт вазирлиги авиакомпанияларга болаларни самолётда ота-оналари ёнига ўтиришни буюрди

Россия Транспорт вазирлиги авиакомпанияларга болаларни самолётда ота-оналари ёнига ўтиришни буюрди



Транспорт вазирлиги Россия авиакомпанияларига парвозлар вақтида 12 ёшгача бўлган болаларни қўшимча тўловсиз ҳамроҳлик қилувчи катталар ёнига жойлаштириш мажбуриятини юклади.

Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди. Буйруқ 20 январьдан кучга киради.

Бола ва катталар бир қаторда жойлашган ва йўлак билан ажратилмаган ўриндиқларга ўтиришлари керак.

Россия Транспорт вазирлиги раҳбари Роман Старовойтнинг таъкидлашича, болаларни ота-оналари билан самолёт бортида мажбурий жойлаштириш нормаси аллақачон йўловчилар, юклар ва почталарни ташишнинг умумий қоидаларида ҳисобга олинган.

Бундан ташқари, Старовойтнинг қўшимча қилишича, 10 январьдан бошлаб Россия авиакомпаниялари 12 ёшгача бўлган болалар учун Россия бўйлаб парвозларга 50% чегирма беради. Унинг сўзларига кўра, 1 январьдан бошлаб 23 авиакомпания аллақачон бундай чегирмани жорий қилган, бу Россиядаги барча трафикнинг 95 фоиздан ортиғини ташкил этади.

Киритилди: Бугун 12:47. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!