Россия Федерацияси Олий суди “Толибон” ҳаракатининг мамлакатдаги фаолиятига қўйилган тақиқни тўхтатиб қўйди, деб ёзади “РИА Новости” суд залидан мухбирга таяниб.
"Россия Федерацияси Бош прокуратурасининг маъмурий даъвоси қаноатлантирилди", деди судя Олег Нефедов.
Учрашувнинг ўзи ёпиқ эшиклар ортида ўтди.
Аввалроқ, март ойи охирида Бош прокуратура Олий суддан мамлакатда террорчи деб тан олинган “Толибон” ҳаракати фаолиятига қўйилган тақиқни бекор қилишни сўраган эди.
Толибон Афғонистонда 2021-йилда АҚШ қўшинлари чиқиб кетганидан кейин ҳокимият тепасига келган. Ўшандан бери Россия расмийлари ҳаракат мақомини қайта кўриб чиқиш ниятида эканлигини бир неча бор билдирган.