Матбуот анжуманида Сергей Лавров томонидан берилган баёнотлар:
◾️ Россия Украина билан ҳеч қандай олд шартларсиз тўғридан-тўғри музокараларни бошлаш тарафдори. Путиннинг сулҳ таклифи тўғридан-тўғри музокараларнинг бошланишидир;
◾️ Россия Украинада узоқ муддатли сулҳга риоя қилинишини аниқ назорат қилиш имкониятини кўрмаяпти;
◾️ Ғарб давлатлари жаҳон молиявий архитектурасини беқарорлаштирмоқда;
◾️ Россия БМТ Хавфсизлик OPКенгашини ислоҳ қилинишини, жумладан, Кенгашнинг доимий аъзолиги учун Ҳиндистон ва Бразилия номзодларини қўллаб-қувватлайди;
◾️ Россия Украина инқирозини тугатиш учун можарога сабаб бўлган асосий омилларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлаб келмоқда;
◾️ Россия АҚШ билан муносабатларни ривожлантиради, бироқ бу ҳамкор давлатларга зарар ҳисобига бўлмайди.