Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ТИВ ҳибсдаги Павел Дуров олдига дипломатлар киритилишини талаб қилди

Россия ТИВ ҳибсдаги Павел Дуров олдига дипломатлар киритилишини талаб қилди

Россиянинг Франциядаги элчихонаси 25 август куни Париж аэропортида қўлга олинган Telegram асосчиси Павел Дуров олдига консуллик ходимларини киритишни талаб қилди. Бу ҳақда Meduza ёзди.

«Ҳозирча Франция томони бу масала бўйича ўзаро алоқадан қочмоқда», дейилади элчихона баёнотида.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова «Россия 24» телеканалига берган интервюсида айтишича, дипломатлар Дуровнинг ҳибсга олингани ҳақида хабар топган заҳоти дарҳол француз томони билан боғланишган.

«Муаммо шундаки... Павел Дуров Франция фуқаролигига эга. Шунга кўра, Париж учун, Франция учун у биринчи навбатда ўз фуқароси», деди Захарова.

Россия элчихонасининг қўшимча қилишича, улар Павел Дуровнинг адвокати билан алоқада. Унинг манфаатларини француз адвокати ҳимоя қилмоқда.

Француз матбуоти хабарига кўра, Дуров терроризм, гиёҳвандлик, фирибгарлик, пул ювиш, ўғирланган товарларни сотиш ва болаларга нисбатан жинсий тажовуз билан боғлиқ жиноятларда, жумладан, Telegram бу жиноятларга оид контентни модерация қилмаганликда айбланиши мумкин. Унга 20 йиллик қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.

Павел Дуров бир неча давлат, хусусан, Россия, Сент-Китс ва Невис, Франция ва БАА фуқаролигига эга.

Киритилди: 22:35 25.08.2024. Ўқилди: 1232 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!