Путин Россия Киев билан тўғри шароитда можарога барҳам бериш бўйича музокараларга очиқлигини, шу билан бирга Украинада ўз мақсадларига эришишини бир неча бор айтган.
У, шунингдек, Донетск каби ҳудудларда фронт чизиғидаги қуруқликдаги ҳужумларни ва Украинани ҳаводан бомбардимон қилишни давом эттирди, жумладан, 25 декабр куни эрталаб энергия инфратузилмасига йирик зарбалар берди.
Пайшанба кунги мурожаатида Путин ўтган ҳафта йил якунлари бўйича матбуот анжуманида қилганидек , "Орешник" деб номланувчи ўрта масофага учувчи гипертовушли баллистик ракетадан яна фойдаланиш билан таҳдид қилди.
“Биз ундан бугун ҳам, эртага ҳам, керак бўлса, фойдаланиш имкониятини истисно қилмаймиз”, деди Путин, шу билан бирга, Россия бунга шошилмаётганини таъкидлади.