Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренконинг баёнотига кўра, теракт "Россияда вазиятни беқарорлаштириш мақсадида дўстона бўлмаган давлатнинг махсус хизматлари томонидан режалаштирилган ва ташкил этилган".
У гап қайси давлат ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган. Петренконинг сўзларига кўра, ҳужумни амалга ошириш учун "халқаро террорчилик ташкилоти" аъзолари жалб қилинган.