Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Россия Telegram'ни жаримага тортди

 Россия Telegram'ни жаримага тортди

Москванинг Таганский туман суди россияликлар орасида энг машҳур мессенжер Telegram'ни Урални Россиядан ажратиш ҳақидаги гўёки чақириқлар билан бир қатор каналларни блоклашни истамагани ва Украина Қуролли кучларини қўллаб-қувватлагани учун 4 миллион рубль миқдорида жаримага тортди. Бу ҳақда суд қарорига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

«Роскомнадзор ахборот ресурсларига киришни чеклаш чораларини кўриш талабларини амалга ошириш доирасида Telegram ахборот ресурси эгаси – Telegram Messenger Inc ташкилотига мурожаат қилди. – ахборотни тарқатиш тартиби бузилганлиги тўғрисидаги билдиришномалар электрон шаклда юборилди», — дейилади ҳужжатда.

Telegram Россияда аввал ҳам жаримага тортилган: июнда, кейин эса июлда. Ҳар сафар платформанинг гўёки сепаратистик контентни олиб ташлашдан бош тортиши сабаб бўлган.

Қайд этиш жоизки, бир қатор жанубий вилоятларда машҳур мессенжер уч ҳафта давомида ё блокланган ёки секинлашган. Доғистон🏳️ ва Ингушетияда🏳️ фойдаланувчилар Telegram'га кириш учун VPN хизматларидан фойдаланадилар.

Тахминан 11 октябрдан 20 октябргача Шимолий Кавказнинг бошқа ҳудудларида, шунингдек, Краснодар ўлкасининг айрим ҳудудларида ҳам узилишлар кузатилди.

Киритилди: Бугун 15:53. Ўқилди: 306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!