FETÖ ташкилоти раҳнамоси Фатҳуллоҳ Гуленнинг 40 йил давомида яқин сафдошларидан бири бўлган ва 2012 йилда ташкилотни тарк этган Летиф Эрдўған Гулен расман эълон қилинганидек 20 октябрда эмас, шу йилнинг 29 майида вафот этганини айтди.
«Мен Фатҳуллаҳ Гулен 29 май куни вафот этганига ишонаман. Бу шунчаки менинг тахминим эмас, мен фактлар асосида гапиряпман. Улар ташкилотда бўлинишнинг олдини олиш учун буни (FETÖ етакчисининг ўлими) 5 ой давомида яширишди», - деди Эрдоған. У, шунингдек, Гуленнинг Пенсилваниядаги мулкида дафн этилмаганини айтди.
«Улар дафн маросими деб атайдиган нарса аслида маросим эди. Мен қатъий айтаманки, Гуленнинг жасади улар дафн этилгани айтилган жойда эмас. Улар бўш тобутни дафн этишди», — дея қўшимча қилди Летиф Эрдўған.