Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова "Россия учувчисиз учоқлари" томонидан Молдова ҳаво ҳудудини бузганликлари бўйича Россияга қарши ҳужумларни қатъиян рад этди.
Бу ҳақда дипломат Москвадаги анъанавий Ташқи ишлар вазирлиги брифингида маълум қилди.
"Махсус ҳарбий операция" давомида Россия Федерацияси Қуролли Кучлари Украинага қўшни давлатлар, жумладан Молдовани ҳам ўз ичига олган дрон йўналишларидан фойдаланмайди. Россия ҳаракатларининг ягона қонуний мақсади Украина Қуролли кучларининг ҳарбий объектлари ва улар билан боғлиқ инфратузилмадир" - деди у.
Мария Захарова Молдова ҳукуматини Россияга қарши риторикадан воз кечишга ва бундай провокацияларга берилмасликка чақирди.