Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Франция президенти Эммануел Макрон, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Германия канцлери Фридрих Мерц билан бирга ўтирган столдан оқ рангли нарсани олиб ташлаётгани акс этган видеога изоҳ берди. Мазкур видеода, шунингдек, Мерц ҳам қўлида қандайдир буюмни яширгандек кўринади.
"Зеленскийни навбатдаги даҳшатли фитнага – можарони ҳал қилишни издан чиқариш ва Европада қон тўкилишини давом эттиришга ундаб, француз, инглиз ва немис поездга ўтиришибди... Кўриниб турибдики, журналистлар келгунича анжомларини (пакет ва найчани) яширишни ҳам унутишган", – деб ёзди Захарова.
Oқ пакетга ўхшаш буюм акс видео ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда ва унда нима бўлгани борасида турли тахминлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, бу шунчаки ғижимланган қоғоз парчаси бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Макрон, Мерц ва Стармер ҳозирча ушбу видео бўйича расмий изоҳ бермади.