"Maxar Technologies ва Planet Labs томонидан чоп этилган сунъий йўлдош суратлари шундан далолат беради. Уларда Ҳмеймим авиабазасига келган транспорт самолётлари, шунингдек, Россияга жўнатишга тайёрланаётган С-400 зенит-ракета мажмуасининг қисмлари кўрсатилган", деб ёзади нашр.
Махар сунъий йўлдошлари Ўрта ер денгизидаги Тартус портидан сузиб кетаётган Россия ҳарбий кемаларини ҳам суратга олган
Бундан ташқари, рус Теlegram-каналларида Россия ҳарбий техникаси колонналари Ҳмеймим авиабазаси томон йўл олган видео пайдо бўлди.
Аввалроқ Bloomberg Россия Сурияда ҳокимиятни эгаллаган қуролли гуруҳлар билан мамлакатдаги ҳарбий базаларини сақлаб қолиш бўйича келишувга яқин эканини хабар берган эди. ТАСС агентлиги бундай музокаралар давом этаётганини ёзди.