"Сўнгги йилларда Швеция чегараси яқинида жойлашган камида бешта Россия базаси янгиланиб, мустаҳкамланган. Бу ҳақда Planet Labs компаниясининг сунъий йўлдош тасвирлари гувоҳлик бермоқда", дея хабар қилди Швециянинг SVT телеканали.
Маълумотларга кўра, 2025 йил май ойида олинган суратларда Беларусдаги Осиповичи шаҳри яқинидаги Совет иттифоқи даврига тегишли базада, шунингдек, Калининград вилоятидаги ва Арктика минтақасидаги базаларда ўзгаришлар қайд этилган.
"Биз бу ҳолатдан хабардормиз ва вазиятни анчадан бери кузатиб боряпмиз. Бу Россиянинг ядровий салоҳиятига қилаётган сармоялари ҳамда Москаванинг янги ҳарбий доктрина ишлаб чиқишига тааллуқли", — дея муносабат билдирди Швеция мудофаа вазири Пол Йонсон.