Молдова президенти Майя Санду Россия ракетаси мамлакат ҳудуди устидан учиб ўтганини айтди. Киев Руминия ҳаво ҳудуди ҳам бузилганини даъво қилмоқда. Бухарест буни рад этди.
25-декабр, чоршанбага ўтар кечаси Россиянинг Украинани ўққа тутиши вақтида ракеталардан бири Молдова ҳудуди устидан учиб ўтди. Бу ҳақда мамлакат президенти Майя Санду маълум қилди.
"Мамлакатларимиз Рождествони нишонлаётган пайтда Кремл вайронагарчиликни танламоқда - Украинанинг энергетика инфратузилмасига ҳужум қилмоқда ва Молдова ҳаво ҳудудини ракета билан бузмоқда. Бу ҳаракатлар халқаро ҳуқуқни очиқдан очиқ бузмоқда. Молдова бу хатти-ҳаракатларни қоралайди ва Украина билан тўлиқ бирдам," - деб ёзди Санду.
Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибиханинг маълум қилишича, Россия ракетаси Руминия ҳудуди устидан ҳам учиб ўтган.
Бухарест ҳаво ҳудуди бузилганини тасдиқламади.